Ўсмирлар ўртасида мамлакат чемпионати якунланди

Наманганда 1999-2000 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда саккизта, қизлар ўртасидаги беллашувларда еттита жамоа ғолиблик учун курашди.
Ўйинлар иккита гуруҳга бўлинган ҳолда ташкил қилинди. Ўғил болалар ўртасида "А" гуруҳида Андижон, Тошкент вилояти, Жиззах ва Хоразм вилояти жамоалари, "B" гуруҳида эса Тошкент шаҳар, Наманган, Фарғона ва Сурхондарё вилояти жамоалари мусобақалашди.
Ярим финалларда Андижон вилояти жамоаси Тошкент шаҳри вакилларига 16:39 ҳисобида ютқазган бўлса, наманганликлар Тошкент вилояти жамоасидан 39:36 ҳисобида устун келишди. Ҳал қилувчи финал баҳсида Тошкент шаҳри жамоаси мезбонларни 31:22 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Қизлар ўртасида "А" гуруҳида Самарқанд, Тошкент вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси жамоалари, "В" гуруҳида Андижон, Наманган, Жиззах ва Наманган-2 жамоалари рақобатлашдилар.
Ярим финал баҳсларида Андижон вилояти Қорақалпоғистонни 38:28, Самарқанд эса Наманган жамоасини 24:21 ҳисобида енгди.
Финал учрашувида Самарқанд вакиллари андижонликларни 34:30 ҳисобида доғда қолдириб, мусобақа ғолибига айланди.

Saytimizning yangi ko'rinishi yoqdimi? (54)
2018 yil - faol tadbirkorlik, innovatsion g'oyalar va texnologiyalarni qo'llab-quvvatlash yili

2017-2021 yillarda O‘zbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yo‘nalishlari bo‘yicha HARAKATLAR STRATEGIYASI

Saytning oxirgi yangilanishi:
18.04.2018 | 12:04

Biz bilan bog'lanish

  • "Ishonch telefoni" raqami:
  • "Yagona telefon" raqami:
  • Ish kunlari (shanba va yakshanbadan tashqari) 9:00 dan 18:00 gacha (tushlik 13:00 dan 14:00 gacha)
  • "Ishonch telefoni" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • "Yagona telefon" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • Yuridik manzil: O‘zbekiston, Toshkent shahar, Abdulla Qodiriy 2-uy
  • E-mail: info@goskomsport.uz
  • Telefon:
  • Faks:
  • Mo'ljal: Oloy bozori
  • Transportlar:
    • Avtobuslar: 85,51
    • Marshrut taksilar: 17, 62, 95, 152, 153, 169