Энг моҳир чавандозлар сараланди

Мамлакатимизнинг моҳир чавандозлари пойтахтимизда ўтказилган от спортининг конкур йўналиши бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳсларида ўз омадларини синаб кўришди.

Уч кун давом этган беллашувларда юртимизнинг турли вилоятларидан ташриф буюрган чавандозлар совринли ўринлар учун баҳс олиб боришди. Умумжамоа ҳисобида Тошкент шаҳри жамоаси биринчи поғонадан жой эгаллади. Иккинчи ва учинчи ўринлар Наманган ҳамда Андижон жамоаларига насиб этди.
Унда 7 ёш ва ундан катта отлар учун – 150 см тўсиқлардан от сакратишда Умид Комилов "Чикабо” лақабли оти билан биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, Оқил Собиржонов "Демилион”, Нуржан Туёқбоев “Кинг Корнет Л” оти билан иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллади.
5-7 ёшли отларни 130 см тўсиқлардан сакратиш баҳсларида Владимир Шмелевнинг “Но нейм” лақабли отига тенг келадигани топилмади.
Нуфузли халқаро мусобақаларга тайёргарлик вазифасини бажарган ушбу чемпионатда ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар рўйхати билан таништириб ўтамиз.

7 ва ундан катта ёшдаги отлар - 130 см:
1-ўрин: Умид Комилов – «Чикабо»
2-ўрин: Нуржан Туякбаев – «Кинг Корнет Л»
3-ўрин: Оқил Собиржонов – «Демилион»

5-7 ёшли отлар - 120 см:
1-ўрин: Умид Комилов – «Ратине»
2-ўрин: Аъзам Толиббоев – «Ланселотта»
3-ўрин: Умида Ҳамроева – «Сабирлихон»

7 ёш ва ундан катта отлар – 140 см:
1-ўрин: Нуржан Туякбаев – “Кинг Корнет Л”
2-ўрин: Умид Комилов – “Чикабо”
3-ўрин: Оқил Собиржонов – “Демилион”

5-7 ёшли отлар – 125 см:
1-ўрин: Аъзам Толиббоев – “Ланселотта”
2-ўрин: Сардор Салимов – “Ланграф”
3-ўрин: Владимир Шмелев – “Кастания”

7 ёш ва ундан катта отлар – 150 см:
1-ўрин: Умид Комилов – “Чикабо”
2-ўрин: Оқил Собиржонов – “Демилион”
3-ўрин: Нуржан Туякбаев – “Кинг Корнет Л”

5-7 ёшли отлар – 130 см:
1-ўрин: Владимир Шмелев – “Но Нейм”
2-ўрин: Аъзам Толиббоев – “Ланселотта”
3-ўрин: Умид Комилов – “Ратина ВС”

Qaysi sportchining muhlisisiz? (73)
2018 yil - faol tadbirkorlik, innovatsion g'oyalar va texnologiyalarni qo'llab-quvvatlash yili

2017-2021 yillarda O‘zbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yo‘nalishlari bo‘yicha HARAKATLAR STRATEGIYASI

Saytning oxirgi yangilanishi:
18.04.2018 | 12:04

Biz bilan bog'lanish

  • "Ishonch telefoni" raqami:
  • "Yagona telefon" raqami:
  • Ish kunlari (shanba va yakshanbadan tashqari) 9:00 dan 18:00 gacha (tushlik 13:00 dan 14:00 gacha)
  • "Ishonch telefoni" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • "Yagona telefon" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • Yuridik manzil: O‘zbekiston, Toshkent shahar, Abdulla Qodiriy 2-uy
  • E-mail: info@goskomsport.uz
  • Telefon:
  • Faks:
  • Mo'ljal: Oloy bozori
  • Transportlar:
    • Avtobuslar: 85,51
    • Marshrut taksilar: 17, 62, 95, 152, 153, 169