Жаҳон кубоги учун баҳс Тошкентда давом этади

20-22 апрель кунлари Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги мусобақасининг навбатдаги III босқичи бўлиб ўтади. Пойтахтимизда гиламга 15 мамлакатнинг 120дан зиёд етакчи гимнаст қизлари чиқиши кутилмоқда. Ўзбекистонга Арманистон, Австралия, Беларусь, Болгария, Чехия, Эстония, Венгрия, Исроил, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Словения, Украина, АҚШ спорчилари ташриф буюришади. Улар билан совринли ўринлар учун мусобақа мезбонлари ҳамюртларимиз баҳс олиб боришади.
Ёдингизда бўлса, дастлабки босқич Болгария пойтахти Софияда ўтказилган эди. Ўшанда Сабина Ташкенбаева тасма билан машқ бажаришда финалга чиқиб, 13,950 балл олган ва 5-ўринни эгаллаганди. Гуруҳлар мусобақасида 18 жамоа иштирок этган бўлиб, ўзбекистонликлар финалга йўлланма олишган ҳамда 18,050 балл тўплаб, 8-ўрин билан қаноатланишганди.
13-15 апрель кунлари Италиянинг Пезаро шаҳри мезбонлик қилган иккинчи босқичда Сабина Ташкенбаева чўқмор (булава) билан машқ бажаришда 16,750 балл билан 6-ўринни эгаллади. Кўпкураш якунларига кўра Сабина 55,550 балл тўплади ҳамда 28-поғонадан жой олди.
Ҳар баҳорда Тошкент Жаҳон кубогини қабул қилиши хайрли анъанага айланган. Ҳамюртларимиз учун ушбу мусобақа ажойиб тажриба мактаби вазифасини ўтайди ва август ойида Индонезияда ўтадиган Осиё ўйинларига пухта тайёргарлик кўришга кўмаклашади. Биз спортчи қизларимиздан муваффақиятли натижалар кутиб қоламиз.

 

Saytimizning yangi ko'rinishi yoqdimi? (54)
2018 yil - faol tadbirkorlik, innovatsion g'oyalar va texnologiyalarni qo'llab-quvvatlash yili

2017-2021 yillarda O‘zbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yo‘nalishlari bo‘yicha HARAKATLAR STRATEGIYASI

Saytning oxirgi yangilanishi:
18.04.2018 | 12:04

Biz bilan bog'lanish

  • "Ishonch telefoni" raqami:
  • "Yagona telefon" raqami:
  • Ish kunlari (shanba va yakshanbadan tashqari) 9:00 dan 18:00 gacha (tushlik 13:00 dan 14:00 gacha)
  • "Ishonch telefoni" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • "Yagona telefon" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • Yuridik manzil: O‘zbekiston, Toshkent shahar, Abdulla Qodiriy 2-uy
  • E-mail: info@goskomsport.uz
  • Telefon:
  • Faks:
  • Mo'ljal: Oloy bozori
  • Transportlar:
    • Avtobuslar: 85,51
    • Marshrut taksilar: 17, 62, 95, 152, 153, 169